Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент фарғоналик зиёлилар билан мулоқот қилди
Қўқон шаҳридаги Буюк алломалар музейида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти фаоллари, нуронийлар, зиёлилар билан мулоқоти бўлиб ўтди. Унда маданият, маърифат соҳаларидаги ўзгаришлар, ёшлар таълим-тарбияси ҳақида сўз борди.

- Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир соҳа бўйича изланишда, тинимсиз ҳаракатдамиз. Ўзгаришлар бор, лекин ҳали бизни қаноатлантирмайди, - деди Президент.
Фаоллар бутун Фарғона вилоятида бўлгани каби Қўқон шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани, Халқаро ҳунармандчилик фестивали туфайли шаҳар янада обод бўлиб, бу ерга бутун дунёдан меҳмонлар келганини мамнуният билан қайд этишди.

Буюк алломалар музейи ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган. Бу ерга келувчилар Қўқонда яшаб, ижод қилган адиб ва алломалар ҳаёти, асарлари ҳақида маълумот олади. Буюмлар, турли идишлар эса ўша давр турмуш тарзидан дарак беради.



Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026