Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сўз эркинлиги сўз ўйинига айлантириб юбориляпти» – сенатор ОАВ ҳақида
Бугун, 14 сентябр куни, Олий Мажлис Сенати биносида сенаторлар ва Қонунчилик палатаси кенгаши вакиллари иштирокида қўшма мажлис бўлиб ўтди. Кун тартибида бир қатор масалалар, жумладан, ахборот ва оммавий коммуникациялар янада ривожлантириш мавзусида ўзаро муҳокама ташкил этилди.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Муҳаммаджон Маҳмудов Олий Мажлис ҳузурида Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг аҳамияти ва ОАВ фаолиятидаги қатор муаммоларни санаб ўтди.
“Парламент ҳузуридаги жамоатчилик кенгашини ташкил қилиш жуда тўғри қарор, деб ўйлайман. Айрим журналистлар сўз эркинлигини сўз ўйинига айлантириб юбораётганлиги ачинарли ҳолатдир. Тарқатилаётган хабарларнинг мазмуни давлат органлари ходимларининг шахсиятига кўпроқ урғу берилишига олиб келмоқда. Жамоатчилик кенгаши уларнинг тўғри ва ҳаққоний фаолият олиб боришига ёрдам бериши керак. Журналистлар ахборот олиш, тўплаш ва тарқатишда етарли билимга эга эмас. ОАВ ходимлари бу соҳадаги қонунчиликни билишлари жуда муҳим”.
Сенаторнинг қўшимча қилишича, ОАВнинг холис ахборот тарқатишини таъминлаш керак. Бунда журналистларни жамоатчилик билан ишлаши бўйича ўқитиш лозим.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026