Ўзбекистон | 10:50 / 15.09.2019
10296
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев тўртта давлат президентларини табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гватемала Президенти Жимми Эрнесто Моралес Кабрера, Никарагуа Президенти Хосе Даниэль Ортега Сааведра, Коста-Рика Президенти Карлос Альварадо Кесада ва Ҳондурас Президенти Эрнандес Альварадони миллий байрамлар – Мустақиллик куни билан табриклади.

Ушбу давлатларда Мустақиллик куни 15 сентябрда нишонланади. Испаниянинг собиқ мустамлакалари бўлган бу давлатлар 1821 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид