Спорт | 18:27 / 15.09.2019
14551
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Бунёдкор» Қўқонда йирик ҳисобда енгилди

Суперлига 19-турининг яна бир ўйини Қўқонда якунланди. Ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилган «Қўқон-1912» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Авазхон Муҳаммадхўжаев, Шаҳбоз Эркинов ҳамда Мурод Холмуҳаммедовнинг голлари қўқонликларга йирик ҳисобда ғалаба келтирди. Бу ғалабадан кейин қўқонликлар очколари 20 тага етди ва жамоа 9-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 19-тур
ҚЎҚОН-1912 — БУНЁДКОР 3:0
Голлар
: Авазхон Муҳаммадхўжаев (4), Шаҳбоз Эркинов (54), Мурод Холмуҳаммедов (60, пенальти).

«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов, Аваз Маматхўжаев, Жаҳонгир Аҳмадов (Зафар Тўраев, 82), Иқбол Маликжонов, Ойбек Рустамов, Темур Ҳакимов (Қувондиқ Рўзиев, 63), Суҳроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов (Отабек Ҳайдаров, 61).
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев (Суҳроб Иззатов, 62), Лутфулла Тўраев, Шоҳруҳ Гадоев, Абдулла Абдуллаев (Евгений Чумак, 69), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Мавзуга оид