Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 3 нафар парасузувчи Токио Паралимпияси йўлланмасини қўлга киритди
9-15 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 15 сентябрда мусобақанинг сўнгги баҳслари ташкил этилди. Жумладан, 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган беллашувларда ўзбекистонлик парасузувчилар муваффақиятли иштирок этди. Ушбу масофага сузишда Ислом Асланов иккинчи, Музаффар Турсунхўжаев эса учинчи натижани қайд этди ва улар мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза, жами 8та медалга эга чиқди. Шу тариқа парасузувчилар 60та давлатдан 600га яқин спортчи иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритди.
Яна бир қувонарли жиҳати, Халқаро Паралимпия қўмитасининг қарорига кўра, ушбу жаҳон чемпионатида 1- ва 2-ўринни эгаллаган спортчилар келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди. Шу муносабат билан Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Спортчилар 17 сентябрь куни эрта тонгда Лондон-Истанбул-Тошкент йўналиши билан Ўзбекистонга қайтиб келишади.
Қуйида парасузиш бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндорлари билан танишиб олишингиз мумкин:
Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;
Ислом Асланов – 3 та кумуш;
Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш
Нигора Мирзоҳидова – 1 та бронза
Музаффар Турсунхўжаев – 1 та бронза
Мавзуга оид
16:03 / 12.04.2026
Аббос Файзуллаев: Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишимиз ҳайрон қоларли иш бўлмайди!
23:30 / 15.03.2026
Италияда Паралимпия ўйинлари якунланди
08:10 / 07.03.2026
Италияда қишки Паралимпия ўйинлари расман очилди
21:00 / 27.02.2026