Ўзбекистон | 11:41 / 17.09.2019
15005
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал қурилиши бошланди

Фото: Zarnews.uz

Давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида халқаро аэропортни замон талабларига мос даражада реконструкция қилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қолаверса сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, мазкур вазифа ижроси доирасида Самарқанд халқаро аэропортида соҳа мутасаддилари иштирокида белгиланган лойиҳалар ўрганиб чиқилди. 

Режага кўра, 2019-2020 йилларда Самарқанд халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади ва учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниб, самолётлар тураргоҳини кенгайтирилади ҳамда радиолокация тизимлари такомиллаштирилади. Янги қоплама ётқизилади.
    
Мазкур лойиҳалар амалга ошгач, аэропортда соатига 600 нафар хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Аэропорт замонавий қиёфага киргандан сўнг бир кунда 20 дан ортиқ рейс амалга оширилади.  

Мавзуга оид