Жаҳон | 20:08 / 17.09.2019
30983
1 дақиқада ўқилади

Шимолий кореялик денгизчилар Россия чегарачиларига ҳужум қилишди

Япон денгизида Шимолий Кореяга қарашли шхуна экипажи россиялик чегарачиларга ҳужум қилди, уч нафар ҳарбий жароҳатланди. Бу ҳақда Россия ФХХ жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар қилди.

"Шимолий Корея шхунаси экипажи (45дан ортиқ киши) томонидан чегара кемасининг кузатув гуруҳи аъзоларига қуролли ҳужум уюштирилди. Уч нафар ҳарбий хизматчи турли даражада тан жароҳати олди", - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, Россия ФХХ Приморье ўлкаси чегара бошқармасининг кема таркиби денгиз биологик ресурсларини қўриқлаш бўйича тадбир ўтказган. 

Япон денгизидаги Россия иқтисодий ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Шимолий Кореянинг браконьерлик билан шуғулланаётган иккита шхунаси ва 11та мотоботи аниқланган. 21 нафардан иборат экипаж аъзолари бўлган битта кема ушланган.

Мавзуга оид