Жаҳон | 23:15 / 18.09.2019
23144
1 дақиқада ўқилади

Ҳусийчилар Дубай ва Абу-Дабига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди

Фото: AP Photo / Hani Mohammed

Яманлик ҳусийчилар Саудия Арабистонидаги нефть объектларига қилинган ҳужумлардан сўнг БААнинг бош шаҳарлари - Дубай ва Абу-Дабига ҳужум қилиш билан таҳдид қилишди.

"Биз илк бор шуни маълум қиламизки, бизнинг БААдаги нишонларимиз рўйхатида ўнлаб, шу жумладан Абу Даби ва Дубайдаги объектлар ҳам бор, улар исталган вақтда ҳужумга учраши мумкин", деди ҳусийчилар қуролли кучлари вакили генерал Яҳё Сария. Унинг чиқишини "Ал-Жазира" телеканали олиб борган.

Аввалроқ ҳусийчилар Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишганди. Бироқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳужумлар Ямандан амалга оширилганлигининг исботи йўқлигини айтган ва бу ҳужумда Эронни айблаган. Эрон эса бу айбловларни рад этмоқда.

Мавзуга оид