Ўзбекистон | 16:57 / 18.09.2019
8024
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш янада камайди 

Фото: Максим ТРОИЦКИЙ

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11,1 фоизга камайди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 764,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 679,5 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди - 4 фоиз. 2018 йилда 730,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 701,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-август ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди - 467,2 минг тоннагача.

2019 йил январь-август ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 40,33 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизга кўп.

2019 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 1,38 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга камдир. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид