Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида 5,5 километрли канатли йўл барпо этилади
Самарқандда Италиянинг Leitner Ropeways компанияси томонидан сим арқон — канатли йўл барпо этилади. Бу лойиҳа Самарқанд аэропортининг янги терминали қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, транспорт вазири О.Раматовга намойиш этилган.

Лойиҳа суратларидан англашилишича, унинг узунлиги 5570 метрни ташкил этади ва учта бекатдан иборат бўлади. 1 ва 2-бекатлар орасида 29 та кабина, 2 ва 3-бекатлар орасида 61 та кабина ҳаракатланади.

Бекатлар Университет Хиёбонининг охирида, Кўксарой майдонида ва Улуғбек расадхонасида бўлиши мўлжалланмоқда. Кабиналар 22 км/соат тезликда ҳаракатланади. Ўтказиладиган йўналиш бўйлаб Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмини бемалол баландликдан томоша қилиш мумкин бўлади.
Ўз мухбиримиз.
Фото: Бахтиёр МУСТАНОВ.
Мавзуга оид
10:53 / 20.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
15:37 / 02.11.2025