Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидий мақоладан сўнг Қаршидаги маҳаллада симёғочлар янгиланмоқда — фото
16 сентябрь куни Kun.uz сайтида «Қаршидаги маҳалла муаммолари ечим топмади: ўқувчилар бу йил ҳам лой кечиб мактабга қатнайди(ми?)» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.
Унда Қарши шаҳрининг «Отчопар» маҳалласидаги қатор муаммолар, хусусан электр симёғочлар талаб даражасида эмаслиги ёритилганди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ушбу мақола юзасидан маълумотнома тақдим этди, унда симёғочларни алмаштириш ишлари бошлангани маълум қилинган.
«Kun.uz сайтида эълон қилинган «Қаршидаги маҳалла муаммолари ечим топмади: ўқувчилар бу йил ҳам лой кечиб мактабга қатнайди(ми?)» сарлавҳали танқидий мақола «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ўрганилди. Ўрганиш юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017 - 2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли ҳамда 2018 йил 27 июндаги «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида»ги ПҚ-3812-сонли қарор талабларини бажариш мақсадида Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тасарруфдаги мавжуд электр узатиш тармоқларини хатловдан ўтказган ҳолда, техник ҳолатидан келиб чиқиб, дастурга киритилган ҳудудлардаги маънан эскирган электр қурилмаларини модернизациялаш ва янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳри «Отчопар» МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида жамиятимиз томонидан 2018 йилда 1 дона янги қуввати 160 кВА.ли трансформатор пункти ўрнатилиб, 3,5 км электр узатиш тармоғи реконструкция қилинган бўлса, 2019 йилда 2 дона қуввати 250 кВА.ли янги трансформатор пунктлари ўрнатилди. Шунингдек, 110 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 7,2 км 0,4-10 кВ.ли ҳаво электр узатиш тармоғи қурилди.

Ҳозирги кунда «Отчопар» МФЙ ҳудудида истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан, аҳоли истеъмолчилари томонидан ўрнатилган қўлбола (ностандарт) устунларни ўрнига янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудида электр таъминотини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган амалий ишларни белгиланган муддатларда якунлаш чоралари кўрилмоқда.


«Отчопар» МФЙ аҳолисининг электр таъминоти билан боғлиқ олиб борилаётган ишлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан назоратга олинди», – дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотномада.
Мавзуга оид
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
08:33 / 18.05.2026
“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
15:00 / 02.07.2025