Тошкентда Анқара кўчаси пайдо бўлиши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анқара шаҳри ҳокими Мансур Яваш бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Анқара шаҳри ҳокими савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқалари кенгайиб бораётганлигига эътибор қаратиб, ҳозирда Ўзбекистонда 500 га яқин турк фирма ва компаниялари фаолият юритаётгани, ўзаро савдо айланмаси 2 млрд. АҚШ долларига етганлигини айтиб ўтди.
Хабарда билдирилишича, икки шаҳар ҳокимлари қардошлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат “Биродарлашув алоқаларини ўрнатганлик ҳақида”ги меморандумни имзолашди.
Мансур Яваш айни пайтда Анқарада Ўзбекистон номли 3 та, Тошкент деб юритилувчи 12 та, Самарқанд номли 8 та ва Бухоро деб аталувчи 11 та кўча борлигини айтиб, ўзаро дўстлик ва биродарлик тимсоли сифатида Тошкентдаги кўчаларнинг бирини Анқара деб номлашни таклиф этди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48 / 25.11.2024