Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди

Раҳим Ҳакимов / Фото: KUN.UZ
Раҳим Расулжонович Ҳакимов адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Раҳим Ҳакимов 1983 йил Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган, маълумоти олий. 2003 йилда Наманган давлат университети, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У юридик фанлар доктори ҳисобланади.
Р. Ҳакимов шу кунга қадар Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди. Шунингдек, у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси саналади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 августдаги қарорига асосан Есемурат Каньязов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилганди.
У Адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги буйруғи билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бундан олдин, Тошкент давлат юридик университети баёнот билан чиққани, у университетнинг коррупцион имижи ҳақида экани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда ота-онаси ЙТҲда вафот этган 11 ёшли бола Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият | 18:57
-
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси
Жамият | 18:55
-
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида ракеталарини синовдан ўтказди
Жаҳон | 18:51
-
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди
Жаҳон | 18:17
Мавзуга оид

07:43 / 14.04.2022
Архитектура ёдгорлиги бўлган Юридик университет биносида ўзбошимчалик билан деворлар тешилгани аниқланди

18:07 / 10.12.2021
Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди

13:14 / 30.10.2021
Юридик университетга ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади

09:17 / 18.08.2021