Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Қозоғистон ташқи ишлар вазирига мактуб йўллади
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мухтар Тлеубердини Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ хабарида айтилган.
«Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида кузатилаётган дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларининг фаол ривожи, ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлашнинг сифат жиҳатдан янги муҳитини улкан мамнуният билан қайд этаман, - дейилади мактубда. – Аминманки, умумий саъй-ҳаракатларимиз билан томонларни қизиқтирган барча йўналишларда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шерикчилигини изчил кенгайтиришга қулай шароит яратиш бўйича ишларни давом эттирамиз».
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Мухтар Тлеубердига мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва масъулиятли давлат фаолиятида муваффақият, биродар қозоқ халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилаган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025