Жаҳон | 20:45 / 20.09.2019
7231
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон марказий банкига қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ Эроннинг марказий банкига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги. 

Трампнинг айтишича, бу санкциялар Эронга қарши киритилган энг жиддий санкциялардир.

АҚШ молия вазирлигида Эрон марказий банкининг АҚШ ҳудудидаги барча мулки ва активлари музлатиб қўйилиши таъкидлаб ўтилган. АҚШнинг барча фуқароларига Эрон марказий банки билан бирор-бир операция амалга ошириш тақиқланади.

АҚШ, шунингдек, Эрон марказий банки билан ҳамкорлик қиладиган хорижий жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан иккиламчи санкциялар киритилишидан огоҳлантирган. 

АҚШ молия вазирининг таъкидлашича, банк Теҳроннинг охирги маблағлар манбаи бўлган.  

Мавзуга оид