Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
Германия канцлери Мерц Евроиттифоқда музлатилган Россия активлари АҚШга эмас, Украинага берилиши кераклигини билдирди. Жума куни у ушбу активлардан фойдаланиш масаласини маҳаллий ҳокимият вакиллари билан муҳокама қилиш учун Белгияга йўл олади.
Фото: REUTERS
Германия федерал канцлери Фридрих Мерц Евроиттифоқ (ЕИ)да музлатилган Россия активларини АҚШга топшириш вариантни рад этди. ОАВ маълумотларига кўра, бу масала Украина бўйича президент Доналд Трамп илгари сурган тинчлик музокаралари доирасида муҳокама қилинган. Бу ҳақда пайшанба, 4 декабр куни Reuters агентлиги хабар берди.
«Бу пуллар Украинага бориши керак», — деди Мерц. У Украинага қиш фаслини енгиб ўтишда ёрдам бериш ва, эҳтимол, келгуси 2–3 йил мобайнида ҳам унга молиявий қўллаб-қувватлов кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. «Бундай ёрдам учун бизга маблағлар керак. <...> Бу — Европа ичидаги масала, ва мен ўзимиз жалб этган маблағларни АҚШга ўтказишнинг ҳеч қандай иқтисодий имконини кўрмаяпман. АҚШ ҳукумати ҳам бундан хабардор», — деди канцлер.
Мерцнинг сўзларига қараганда, Вашингтондаги айрим шахслар Украинадаги урушни эҳтимолий тарзда ҳал этишдан «маълум иқтисодий фойда олишни» истамоқда. «Бу қонуний, лекин бу — биз Европада яқин кунларда биргаликда бошлайдиган ташаббуснинг мақсади эмас», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ маълум бўлишича, Германия канцлери 5 декабрга мўлжалланган Норвегияга сафарини кечиктириб, шу куни Белгия бош вазири Барт де Вевер билан учрашишга қарор қилган. Учрашув кечки овқат форматида ўтади, унда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам иштирок этади.
AFP агентлигининг Германия ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Мерцнинг шошилинч ташрифи мавзуси — Еврокомиссия таклиф этган Украинага репарация кредити бериш учун музлатилган Россия активларининг бир қисмидан фойдаланиш масаласи бўлади.
Россиянинг блокланган маблағлари катта қисми (тахминан 189 миллиард евро) сақланаётган Белгия Еврокомиссия режасини рад этган, Европа Марказий банки ҳам уни қўллаб-қувватламаган. Шу билан бирга, Германия ва ЕИнинг кўпчилик давлатлари бу ғояни маъқуллаган. ЕИ раҳбарияти Украина учун репарация кредити бўйича келишувга йил охиригача эришишга умид қилмоқда.
Мавзуга оид
09:00
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
07:38
Иқтисод инновацияга қарши: АҚШдаги энг йирик қуёш иссиқлик лойиҳаси нега ёпиляпти?
16:50 / 04.12.2025
Dell асосчиси америкалик болаларга бошланғич инвестиция учун 6 млрд доллар пул тарқатади
16:30 / 04.12.2025