Ўзбекистон | 11:33 / 20.09.2019
5287
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзда халқаро бизнес форум ўтказилади

Фото: KUN.UZ

Шаҳрисабз шаҳри жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари халқаро бизнес форумга мезбонлик қилади. 

Унда Россия, Белорусь, Полша, Чехия, Корея, Хитой, Болгария, Туркия ва Қозоғистон давлатларининг ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда бир қатор давлатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари иштирок этиши режалаштирилган.

Форум хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, вилоятнинг инвестиция салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда бизнес учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан таништириш мақсадида ўтказилмоқда.

Икки кун давом этадиган бизнес форум якунида кўплаб шартномалар имзоланиб, инновациялар самарадорлигини кенгайтириш ва ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид