Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой янги “мега-аэропорт” очилишига тайёрланмоқда
Фото: EPA
Хитой Пекиндан жанубда жойлашган янги “мега-аэропорт” очишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Пекин халқаро аэропортидаги биринчи халқаро тижорий рейс 20 сентябрда амалга оширилади. Аэропорт учун биринчи парвоз дунёдаги энг катта йўловчи самолёти Airbus A380’да амалга оширилади.
Прогнозларга кўра, 2022 йилга келиб Хитой дунёдаги энг йирик авиаташувлар бозори сифатида АҚШни ортда қолдиради.
Марҳум архитектор Заха Хадид ва унинг хитойлик ҳамкорлари томонидан лойиҳаланган янги аэропорт 4 та учиш-қўниш йўлагига ва 97 та футбол майдонига тенг терминалга эга.
11,5 млрд долларлик аэропорт қурилиши 2014 йилда бошланган.
Аэропорт ўз олдига қўйган дастлабки вазифа 2025 йилгача ҳар йили 72 млн йўловчи ва 2 млн тонна юк қабул қилишдан иборат. Режада яна 3 та учиш-қўниш йўлаги қуриш ва ҳар йили камида 100 млн йўловчи ва 4 млн тонна юк қабул қилиш бор.
Мавзуга оид
09:52
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026