Иккинчи олтин: Миразизбек Мирзахалилов финалда уч карра жаҳон чемпионини мағлуб этди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс терма жамоаси яна бир олтин медалга эга бўлди.
Турнирда -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Миразизбек Мирзахалилов кубалик Лазаро Альварес Эстрадани мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.
Муросасиз жангнинг 2-раунди ўтиб бораётган пайтда кубалик боксчи жароҳат олди ва шифокорлар Алваресга жангни давом эттиришга имкон беришмади. Шу пайтгача бўлган очколар ҳисоб-китоби бўйича Миразиз Мирзахалилов устун келди.
Қайд этиш керакки, Эстрада 3 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади, у 2011 йили Бокуда, 2013 йили Олма-отада, 2015 йил Доҳада ўтказилган жаҳон биринчиликларида биринчи бўлган. Бундан ташқари, у 2012 йилги Лондон олимпиадасида ва 2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадасида совриндор бўлган.
Миразизбек Мирзахалилов турнирдаги иштирокини 1/16 финалда бразилиялик Дуглас де Андрадени мағлуб этиш билан бошлаганди. У кейинги босқичларда марокашлик Муҳаммад Ҳамут, қозоғистонлик Қайрат Ералиев ва мўғулистонлик Тсенбатаар Ерденебатни мағлубиятга учратиб, финалга етиб келганди.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили, 2016 йилги Рио Олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амитни мағлуб этиб, терма жамоага илк олтин медални келтирганди.
Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна икки нафар вакили жаҳон чемпионатининг олтин медали учун рингга кўтарилади:
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

04:22 / 14.08.2022
Бокс. Зоиров 20-сониядаёқ рақибини нокаутга учратди, Ғоибназаровга 38 сония етарли бўлди

22:28 / 28.10.2021
Бокс бўйича ЖЧда кун якунлари: Ўзбекистон жамоасининг яна бир вакили турнирни эрта тарк этди

19:29 / 28.07.2021
Токио кундалиги. Ўзбекистон яна бир медал олди, икки боксчи иштирокини якунлади

23:19 / 27.07.2021