Жаҳон | 21:06 / 21.09.2019
5252
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ТИВ Эронни нефть корхоналарига ҳужум қилишда айблади

Фото: REUTERS / Stephen Kalin

Саудия Арабистони нефть объектларига ҳужумлар Ямандан эмас, Эрон шимолидан уюштирилган, деди қироллик ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр.

"Ишончимиз комил, дронлар Ямандан эмас, Эрон шимолидан учирилган", - деди у журналистларга.

Шу билан бирга у ҳужум уюштирилган жойни аниқлаш бўйича ишлар давом этаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Ямандаги хусий исёнчилари Саудия Арабистони нефть корхоналарига дронлар ёрдамида ҳужум қилишганини билдиришганди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳужумлар Ямандан эмас, Эрондан уюштирилганини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид