«Ўзбекистонда 5G тармоғи бир ярим йилда ишга туширилиши мумкин» – «Ўзбектелеком»

Алишер Зуфаров / Фото: KUN.UZ
Бугун, 24 сентябрь куни, Тошкентдаги Халқаро савдо марказида ICTWEEK-2019 ҳафталиги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда «Ўзбектелеком» АК, Huawei компанияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва IT технопарки вакиллари иштирок этишди. Мутасаддилар ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар, танловлар, халқаро ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, 5G тармоғи борасида «Ўзбектелеком» АК тижорат директори в.б Алишер Зуфаров кенгроқ ахборот берди.
«Кўпчилик тармоқ фойдаланувчилари ҳали 5G тармоғига тайёр эмасликларини айтишмоқда, чунки бу тармоққа уланиш учун мос мобиль қурилма бўлиши керак. Аҳоли имкониятини ҳисобга олиб, кейин технологияни яхшилашга эътибор берсак, анча орқада қолиб кетишимиз мумкин. 14 сентябрда Тошкент универмагида тест режимида 5G’ни ишга туширдик. Энди эртага «Ўзэкспомарказ»да худди шу жараён ўтказилади. У ерда 5G тармоғига уланган смартфон, компьютерлар намойиш этилади. Бу тармоқни кенг фойдаланувчиларга тақдим қилишдан олдин қиладиган ишларимиз кўп. Энг аввало, малакали кадрларни тайёрлаш. Кейинги босқичларда 5G’ни аҳоли гавжум ҳудудларга ўрнатиш мўлжалланган. Шунингдек, қанча қурилма сотиб олишимиз кераклиги, қанча маблағ кетиши масалалари ҳам бор», дея Зуфаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 5G тармоғини ишга туширишга камида бир ёки бир ярим йил вақт кетади. Баъзан режалар амалиётдан фарқ қилади. Кўрсатилган муддат қисқариши ҳам мумкин.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди
Жамият | 14:36
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
Мавзуга оид

01:02 / 25.10.2024
Хитойда 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошди

08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди

17:32 / 28.03.2023
Ўзбекистонда 5G Аpple смартфонларида

21:39 / 10.03.2023