Жаҳон | 20:28 / 24.09.2019
7611
1 дақиқада ўқилади

Трамп БМТ минбаридан Эронни Саудия Арабистонига ҳужумларда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ минбаридан нутқ сўзлаётиб Эронни Саудия Арабистонига ҳужум қилишда айблади.

“Эроннинг Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумларига жавобан Эрон марказий банки ва фаровонлик суверен жамғармасига энг юқори даражадаги санкциялар киритдик”, деб айтган Трамп.

У барча давлатлар ушбу санкцияларга қўшилиши кераклигини айтган. 

Саудия Арабистони 14 сентябрдаги ҳужумлардан кейин нефть қазиб олишни деярли 2 баробарга камайтирганди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид