Жаҳон | 07:42 / 25.09.2019
32294
1 дақиқада ўқилади

АҚШ конгрессида Трампнинг импичменти жараёни бошланди

Фото: AP Photo/Mary Altaffer

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери, демократ Нэнси Пелоси конгресс АҚШ президенти Дональд Трампни импичмент қилиш жараёнини бошлаётганини маълум қилди. 

«Мен шуни маълум қиламанки, Вакиллик палатаси импичмент масаласи бўйича расмий терговни бошлади. Мен олтита қўмитага ўзларининг терговларини ўтказиш бўйича кўрсатма бераман», — деб айтган Пелоси махсус мурожаатида.

Унинг айтишича, Трампнинг ҳаракатлари «у президент лавозими, миллий хавфсизлик ва сайловлар бутлигига хоинлик қилгани»ни кўрсатади.

Пелоси мурожаатини якунлаб, журналистлар саволларига жавоб беришдан бош тортган.

Пелоси Трампнинг импичментига унинг Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатини асос деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, Трамп ўша суҳбат вақтида Зеленскийдан АҚШ президенти лавозимига номзод Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденга қарши тергов бошлашни талаб қилган. 

Мавзуга оид