Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржа: АИ-91 бензини нархи деярли ўзгармади, олтин қимматлади
2019 йил 16-20 сентябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3221,8 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 3062,8 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва бир тоннаси учун 6452,7 минг сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 22,0 млрд сўмлик 6798,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 20,3 %га пасайиб, бир тонна учун 3257,0 минг сўмни ташкил этди.
Олтиннинг нархи бошланғич нархининг ўсиши ҳисобига кўтарилди. Савдо якунларига кўра ЎзРТХБда 45,5 млн сўмлик 100 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Биржа котировкаси сўнгги савдо якунларига нисбатан 0,3 %га ошиб, 1 гр олтин учун 454,5 минг сўмни ташкил қилган.
Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (ўрта класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 4,1% га ўсиб, бир тонна учун 13,2 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 9,6 млн сўмдан 14,0 млн сўмгача бўлди.
Мавзуга оид
13:34 / 21.06.2026
Қримда бензин сотиш тўхтатилди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026