Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон тўхтатиб қўйган Британия парламенти ўз ишини қайтадан бошлади
Буюк Британия парламенти ўз ишини қайтадан бошлади. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.
Аввалроқ Буюк Британия Олий суди бош вазир Борис Жонсоннинг парламент ишини 14 октябргача тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топганди.
Олий суд қарорида таъкидланишича, Британия парламентарийлари дарҳол йиғилиш ҳуқуқига эга.
Аксарият парламентчилар Жонсонни мамлакатни 31 октябрда ЕИдан келишувсиз олиб чиқишга уринишда ҳамда парламент ишини тўхтатиб қўйиш учун қироличанинг розилиги олиш мақсадида ёлғон ахборот беришда айблаганди.
Британиядаги мухолиф лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин Олий суд парламент иши тўхтатилишини ноқонуний деб топганидан сўнг бош вазир Борис Жонсонни истеъфога чиқишга чақирди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026