Ўзбекистон | 10:18 / 25.09.2019
4758
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда

2019 йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди бўлиб ўтмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, шунингдек, Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича «Ўзбекистон – ЕИ» кичик қўмитасининг 14-йиғилиши ўтказилмоқда.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Европа ташқи фаолият хизмати бошқарув директори ўринбосари Люк Девин бошчилик қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид