Ўзбекистон | 12:51 / 26.09.2019
39688
2 дақиқада ўқилади

Иқлим ўзгариши Ўзбекистонда қандай салбий оқибатларга олиб келяпти?

Фото: Creative Commons

Иқлим ўзгариши Ўзбекистонда қатор салбий оқибатларга олиб келяпти. Бу ҳақда Ekologuz ёзмоқда.

Ушбу оқибатлар қуйидагилардан иборат: 

1. Ҳарорат кўтарилиши сувнинг буғланиш коэффициентини ошиши мазкур ҳудудларда сув ресурсларини камайишига, танқислигига таъсир этмоқда. 

2. 1950-60 йиллардаги ёғингарчилик жуда кўп бўлган даврларга нисбатан юқорида кўрсатилган экологик танглик оқибатида умуман ёғингарчилик бўлмаган кунлар сони кўпаймоқда. 

3. Юқоридаги ҳароратларнинг ўзгариши Ўзбекистонга хос бўлмаган шамолнинг йиллик ўртача тезлигига таъсир этиб 3,8-4,0 дан 3,1-3,5 м/с га камайиши кузатилмоқда.

4. Тупроқнинг намлигини камайиши ҳисобига такрорий қурғоқчилик хавфи ортмоқда, ҳар ўн йил ичида даврий равишда қурғоқчилик ҳар уч йилда такрорланиши кузатилди. 

5. Салбий экологик ўзгаришлар шу билан бирга Сирдарё ва Амударё сувларининг Орол денгизига қуйилишини сурункали камайиши Орол денгизидаги сув қоплаган юзасининг қисқаришига олиб келмоқда. 

6. Бу жараёнлар дарё дельтасининг чўлга айланиши ва қуриган денгиз тубида янги чўл майдонларини пайдо бўлишига олиб келмоқда 

7. Чўлга айланган ва денгиз тубидаги янги ҳудудларидаги туз ва чангни шамол ёрдамида қишлоқ хўжалигида ўстириладиган суғориладиган ерларга учиб бориши бу ерларни қайтадан шўрланишига олиб келмоқда. 

8. Атмосфера ҳавосини катта майдонларда чангланиши ортмоқда.

Мавзуга оид