02:20 / 26.09.2019
0
14499

Ла Лига. «Реал» ғалаба қозониб, 1-ўринга кўтарилиб олди

Фото: Twitter/LaLiga

Ла Лигада 6-турнинг яна бир ўйини якунланди. Ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилган «Реал» 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Винисиус ҳамда Родригонинг киритган чиройли голлари Зидан жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг «Реал» очколари сонини 14тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалининг яққон етакчисига айланиб олди.

Ла Лига. 6-тур
Реал Мадрид – Осасуна 2:0

Голлар: Винисиус Жуниор (36), Родриго (72).
Реал Мадрид: Ареоля, Начо, Одриосола, Милитао, Рамос, Кроос, Каземиро, Васкес, Вальверде (Хамес, 82), Винисиус Жуниор (Родриго, 71), Йович.
Осасуна: Рубен Мартинес, Лильо Кастельяно, Ронкалья, Эступиньян, Навас, Монкайола, Рубен Гарсия, Ибаньес (Роберто Торрес, 70), Мерида, Брандон (Вильяр, 65), Кардона (Чими Авила, 65).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top