Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди ўтказилади
2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаён билан учрашди.
Музокараларда икки томонлама муносабатлар, шунингдек, БМТ, ИҲТ ва бошқа тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида БААга расмий ташрифи ва мамлакат раҳбарияти билан музокаралар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.
Учрашувда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш имконини берувчи икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқилди.
Сўнгги мажлиси шу йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий, инвестицион-молиявий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг соҳадаги аниқ тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни илгари суришдаги алоҳида ўрни қайд этилди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини ва бунинг учун сезиларли салоҳият мавжудлигини тасдиқладилар.
Суҳбатда, шунингдек, турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувларнинг вақти ва кун тартибига оид таклифлар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026