Жаҳон | 00:53 / 27.09.2019
27450
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Вашингтон Россияга қарши янги санкциялар киритди. Санкциялар рўйхатига битта компания, 3 фуқаро ва 5 кема тушган. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Вазирликда таъкидланишича, санкциялар Суриядаги россиялик ҳарбийларга авиация ёнилғисини етказишни таъминлашдаги схемада иштирок учун жорий қилинган.
Санкциялар “Маритайм ассистанс” компаниясига қарши киритилган. Ушбу компания аввал санкциялар остига тушган “Совфрахт” билан боғланган.
Таъкидланишича, “Совфрахт”га моддий ёрдам кўрсатган “Транспетрочарт” мулкига тақиқлов киритилган.
Шунингдек, “Транспетрочарт”га тегишли 5 та кема - OT-2077, “Пассат”, “Сиг”,”Судак” ва “Яз”га ҳам санкциялар қўлланган.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35 / 24.11.2024