Ўзбекистон | 14:59 / 27.09.2019
8010
2 дақиқада ўқилади

Тошкент 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» бўлиши мумкин

Тошкент шаҳри 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» номига эришиш учун ариза топширмоқчи. Бу ҳақда бугун, 27 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Tashkent Book Fest» халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Унга кўра, БМТнинг Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилоти – UNECКO  томонидан ҳар йили жаҳоннинг турли мамлакатларида китоб, китобхонлик, китоб ноширчилиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар йиғиб борилади ва якунда энг юқори натижалар эълон қилинади.

«Биз Тошкент шаҳрининг 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» номига эришиши учун ариза топширмоқчимиз. 2020 йил учун эса Малайзия ариза топширган. 

Ҳозирда бу номга эришиши учун UNECКO томонидан сўралаётган барча талабларни бажариш йўлидан бормоқдамиз.

Жумладан, шу йилнинг 2-4 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 1-Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ҳам шу йўлда қилинаётган ишлардан биридир», дея Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид