Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Насаф» сардори Умар Эшмуродов илк марта миллий жамоага чақирилди
Фото: Tribuna.uz
Қаршининг «Насаф» клуби ҳимоячиси Умар Эшмуродов Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига чақирилган. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаъси маълум қилди.
26 ёшли Эшмуродов фаолиятида илк марта Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилди. Марказий ҳимоячи ўтган мавсумдан буён «Насаф» сардори сифатида ўйнаб келади.
Эшмуродов 2017 йилда «Шўртан»дан Қаршининг «Насаф» клубига ўтганди. Transfermarket унинг трансфер нархини 400 минг еврога баҳолаган. Эшмуродов мавсум оралиғида кўп клублардан таклиф бўлганига қарамай, «Насаф»да қолганди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида 10 октябрь куни Тошкенда Яман билан, 15 октябрь куни меҳмонда Сингапур билан ўйнайди.
Мавзуга оид
00:07
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:12 / 25.11.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди
21:14 / 21.11.2025