Ўзбекистон | 00:08 / 01.10.2019
4848
1 дақиқада ўқилади

Москвада октябрнинг илк кунлари Ўзбек киноси ҳафталиги бўлиб ўтади

“Исссиқ нон” фильмидан кадр

Москвада 1-5 октябрь кунлари Ўзбек киноси ҳафталиги бўлиб ўтади. Ушбу тадбир давомида нафақат ўзбек бадиий фильмлари намойишлари, балки Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари учрашувлари режалаштирилган. 

Ҳафталик давомида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Россия кинокомпаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор келишувлар имзолайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга Россия давлат кинофильмлар жамғармасида сақланувчи фильмларни бериш бўйича келишиб олинмоқчи.

Ўзбекистон вакиллари тадбир давомида ВГИК, “Мосфильм” киностудиясига ташриф буюрадилар ва Россия киносаноатининг номдор ижодкорларидан моҳирлик дарсларида иштирок этишади.

Фестиваль дастурига ўзбек режиссёрларининг 14 та иши киритилган. Бош премьера Умид Ҳамдамовнинг “Исссиқ нон” фильми бўлади. “Киношок” фестивалининг бош мукофотини олган ушбу фильм илк бор Ўзбекистондан “Оскар” мукофоти учун даъвогарлик қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид