Спорт | 19:20 / 01.10.2019
16141
2 дақиқада ўқилади

Фото: «Пахтакор» «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва чемпионликни нишонлади

Суперлигада 21-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Пахтакор» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба  қозонди. Голлар Игорь Сергеев (2та) ва Достон Ҳамдамов ҳисобига ёзилди. 

Ўйиндан кейин «Пахтакор» клуби мухлислар билан аввалги турда, «Металлург»га қарши ғалабали ўйиндан (2:1) кейин қўлга киритилган 12-чемпионликни нишонлади.

Шота Арвеладзе шогирдлари 21 турда 59 очко жамғаришган ва энг яқин таъқибчиси «Локомотив»ни 22 очкога ортда қолдиришган. «Шерлар» мавсумни мағлубиятсиз давом эттирмоқда, жамоа мавсум бошидан буён 19 ғалабага эришиб, фақат 2 ўйинда дуранг ўйнаган, тўплар нисбати - 64:12.

Шунингдек, жамоанинг асосий ҳужумчиси Драган Черан 22та гол билан турнир тўпурари бўлиб турибди, у энг яқин таъқибчилари Ҳумоюн Муртозаев («Насаф», 11 гол), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив», 11 гол) ва Зафар Полвоновни (ОКМК, 11 гол) катта фарқ билан ортда қолдиришга эришган.

Суперлига, 21-тур
1 октябрь, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА 3:0

Голлар: Игорь Сергеев (21, 55), Достон Ҳамдамов (89)
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Чориев.
Назоратчи: Ғ.Каримов. Комиссар: А.Давиденко.    
Пахтакор: Суюнов, Алижонов, Симич, Кримец (С), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
Захира: Қувватов, Салимов, Абдуллаев, Розиев, Иминов, Маҳмудҳожиев, Бикмаев, Козак, Йўлдошев.
Сўғдиёна: Митрович, Қулматов, Шойқулов, Орифов, Махарадзе, Н.Ҳасанов, Норхонов, Талхатов, Ж.Ҳасанов, Милинкович, Файзиев.
Захира: Ш.Абдуллаев, Санжар Рашидов, Мелиев, Нурматов, И.Абдуллаев, Болтабоев, Саҳоб Рашидов, М.Ҳасанов, Жўрабеков.

Мавзуга оид