23:58 / 01.10.2019
0
9619

ЕЧЛ. «Реал» 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Фото: Reuters

Европа Чемпионлар Лигасида 2-тур ўйинлари бошланди. Ўз майдонида Бельгиянинг «Брюгге» клубини қабул қилган «Реал» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи бўлимда мадридликлар 0:2 ҳисобида ортда боришаётганди, аммо иккинчи бўлимда иккита гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Бельгияликлар сафида Деннис Бонавентура дубль қайд этган бўлса, мезбонлар сафида Рамос ва Каземиро гол уришди. Зидан иккинчи бўлим аввалида дарвозабон Тибо Куртуани захирага олди ва унинг ўрнига Альфонс Ареоля майдонга тушди. Француз иккинчи бўлимни «қуруқ» ўтказди. Шу тариқа «Реал» иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади.

Реал Мадрид – Брюгге 2:2

Голлар: Рамос (55), Каземиро (85) – Бонавентуре (9, 39).
Реал Мадрид: Куртуа (Ареоля, 46), Карвахаль, Варан, Рамос, Начо (Марсело, 46), Модрич, Каземиро, Кроос, Васкес (Винисиус Жуниор, 67), Бензема, Азар.
Брюгге: Миньоле, Мата, Мехеле, Дели, Ритс, Диатта, Соболь, Вормер, Ванакен, Бонавентуре (Опенда, 71; Колс, 87), Тау.

Аталанта – Шахтёр 1:2

Голлар: Сапата (28) – Мораес (41), Соломон (90+5).
Амалга оширилмаган пенальти: Иличич (16).
Аталантa: Голлини, Толой, Мазиелло (Мурьель, 68), Паломино, Гомес, Де Рон, Кастань, Хатебур (Гозенс, 57), Иличич (Малиновский, 57), Пашалич, Сапата.
Шахтёр: Пьятов, Крицов, Степаненко, Тайсон, Жуниор Мораес, Марлос (Коноплянка, 86), Коваленко, Алан Патрик (Соломон, 69), Матвиенко, Исмаили, Болбат (Додо, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Кривцов (15), Степаненко (35), Иличич (44), Мораес (45), де Рон (49), Болбат (64), Толой (80), Малиновский (90+2).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top