Ўзбекистон | 18:21 / 02.10.2019
7845
2 дақиқада ўқилади

Матвиенко иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини қадрлаш масаласига тўхталди

Валентина Матвиенко / Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва РФ кенгаши Федерал Мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко симпозиумлар саройида парламентлараро комиссия мажлисида сўзга чиқишди. Мажлисда миллатлараро муносабатлар, мамлакат ҳудудида яшовчи миллат вакиллари, муҳожирлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ижтимоий ёрдам масалалари ҳақида сўз борди.

«Иккинчи жаҳон уруши даврида ярим миллионга яқин ўзбекистонлик жанг майдонларида ҳалок бўлди. Балки 9 май куни ҳар хил номланаётгандир, лекин бу куннинг маъноси бир хил. Барибир у бизнинг қалбларимизда қаҳрамонлик нишонаси сифатида ёдда сақланаверади. Мен янги сайланган вақтимда сенаторларга таклиф билан чиққан эдим. Бу кунда байрам, тантаналар қилиш керак, албатта. Лекин асосий масала сифатида айтгандимки, уруш қатнашчилари бизда жуда оз қолди. Келинглар, уларнинг яшаш шароитига қадар кириб борайлик. Қанақа жойда яшамоқда, қизиқайлик. Балки у дори-дармонларга ёки бошқа ёрдамларга муҳтождир. Келинглар, биз шу ишни парламент даражасида қилайлик. Ҳар бир уруш қатнашчисини ўрганайлик. Ва у қандай ёрдамга муҳтож бўлса, шунгача етиб борайлик», – дея Матвиенконинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Матвиенко ўз нутқида шунингдек, 1966 йилги Тошкент зилзиласи ҳақида эслаб ўтди.

«Биз 1966 йилги Тошкент зилзиласини унутмаслигимиз керак. Бу ва уруш йилларидаги Тошкент халқининг жасоратини кўрсатиб берди. Бир ярим миллионлик аҳолини улар нафақат қабул қилди, уларга қисқа вақт давомида фронт учун ишлаб чиқарувчи саноат соҳасида иш билан ҳам таъминлаб берди», – деб таъкидлаб ўтган Матвиенко.

Баҳодир Аҳмедов
Тайёрлаган Баҳодир Аҳмедов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид