Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаради
2019 йилнинг 2 октябрь куни куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Жанубий Кореянинг Seojin Industry компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасида «Seojin Industry» компанияси технологиялари асосида биопарчаланувчи (тез парчаланувчи) гранулалар, пакетлар ва бошқа турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ўзаро ҳамкорликка қаратилди.
Таъкидланишича, биопарчаланувчи гранула, бир марталик идишлар ва бошқа шу каби маҳсулотлар Жанубий Кореянинг ўзи учун ҳам янгилик эди. У сўнгги 5-6 йил ичида аста-секинлик билан ривож топди. Биопарчаланувчи маҳсулот таркибининг 40 фоизини маккажўхори крахмали ёки картошка крахмали ташкил қилиб, у тез парчаланувчи материал ҳисобланади.
Бугунги кунда дунё миқёсида пластик маҳсулотлар ва уларни қайта ишлаш долзарблигича қолмоқда. Айнан, биопарчаланувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи мазкур технология бир қатор кореялик компаниялар томонидан яратилди.
Учрашув давомида «Seojin Industry» компанияси Ўзбекистонда биопарчаланувчи гранулалар, пакетлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лаборатория ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бунда, ишлаб чиқариш жараёнида 100 фоиз миллий хом ашёдан фойдаланишни йўлга қўйиш эътироф этилди.
Таклиф этилаётган мазкур инвестиция лойиҳасининг қиймати 18 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 3 млн. АҚШ доллари «Seojin Industry» компанияси, қолган маблағ эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ажратилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026