Жаҳон | 11:00 / 04.10.2019
6971
2 дақиқада ўқилади

АҚШда электрон сигаретлардан 18 киши вафот этди

Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС

АҚШда электрон сигаретлар чекиш ёки “вейпинг”дан 18 киши вафот этди, 1080 кишида эса ўпка касалликлари аниқланди. Бу ҳақда АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг 3 октябрдаги ҳисоботида айтилган.

Уларнинг маълумотларига кўра, вейпингдан ўлиш ҳолатлари 15 та штатда қайд қилинган. Таъкидланишича, касалланганларнинг аксарияти, яъни 70 фоизини эркаклар ташкил қилади. Шунингдек, 80 фоиз ҳолатда гап 35 ёшдан кичик кишилар ҳақида бормоқда. Улардан 16 фоизини ҳали 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар ташкил қилади.   

АҚШда охирги ойларда электрон сигаретларнинг саломатликка салбий таъсир кўрсатиши борасида баҳслар кескинлашди. Сентябрь бошида АҚШнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Алекс Азар мамлакатда ароматик қўшимчаларга эга электрон сигаретлар савдоси сезиларли даражада тақиқланмоқчилигини айтган. 

АҚШда электрон сигаретлардан ўлиш ҳолати илк бор августда Иллинойс штатида қайд қилинган. Вафот этган “вейпер”да оғир респиратор касаллик аниқланган.

Мавзуга оид