21:02 / 05.10.2019
0
9735

Ла Лига. «Реал» қийин ғалабага эришди. Азар ва Хамес гол урди

Ла Лига 8-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Гранада» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Аввалига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган мадридликлар кейинчалик иккита гол ўтказиб юборишди. Ўйин якунида эса Хамес Родригес жамоасининг 4-голини урди.

Бу баҳсда «Реал»нинг янги юлдузи Эден Азар дебют голини урди. Ўйин давомида «Реал» посбони Альфонс Ареолья қўпол хатога йўл қўйиб, жамоаси дарвозасига пенальти тепилишига сабабчи бўлди.

Бу ғалабадан сўнг «Реал»нинг очколари сони 18 тага етди ва «Бланкос» Ла Лига жадвалида етакчиликни сақлаб қолди. «Гранада» эса 2-ўринда қолди.

Реал Мадрид – Гранада 4:2
Голлар:
 Бензема (2), Азар (45+1), Модрич (61), Хамес (90+3) — Мачис (69, пенальти), Дуарте (77).
Реал Мадрид: Ареоля, Рамос, Карвахаль, Варан, Одриосола, Вальверде, Каземиро, Бэйл (Хамес, 83), Кроос (Модрич, 34), Азар (Иско, 69), Бензема.
Гранада: Руй Силва, Дуарте, Нева, Диас, Херман Санчес, Азиз (Вадильо, 51), Монторо (Гоналон, 6), Пуэртас, Эррера, Мачис, Сольдадо (Фернандес, 64).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (43), Карвахаль (54), Херман Санчес (54), Сольдадо (56), Ареоля (68), Эррера (72), Дуарте (73), Пуэртас (81), Хамес (90+3).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top