Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Чирчиқдаги хонадонда ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 4 октябрь куни соат 00:13да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Бектемир МФЙ, Шодлик кўчаси 11-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига тўртта ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 14 дақиқада (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 22 км) етиб борган.
Ёнғин соат 00:47да ўраб олиниб, соат 01:15да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 70 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 120 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:25
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026