09:22 / 06.10.2019
0
32408

Нидерландия ўзини Голландия деб аташдан воз кечди

Фото: EPA/UPG

Нидерландия ҳукумати “ребрендинг” ўтказиб, мамлакатнинг Голландия деб аталишидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. 

Мамлакат раҳбарияти фикрича, Голландия номи барчада гиёҳванд моддалар ва қизил фонуслар кварталини эслатади. Ваҳоланки, Нидерландия ўзини “глобал муаммоларни ҳал қилиш учун илғор технологиялар ишлаб чиқувчи” давлат сифатида намойиш қилмоқчи. 
 
Энди Нидерландия номи Токиодаги Олимпиадада ҳамда Евровидение-2020 мусиқий танловида фаол қўлланади. Футбол бўйича терма жамоа ҳам энди “Нидерландия жамоаси” деб аталади.

Шимолий ва Жанубий Голландия Нидерландиянинг 12 вилоятидан икки вилояти ҳисобланиб, тарихий маълумотларга кўра, Нидерландияни Россия императори Пётр I у ердан қайтгандан кейин янглиш тарзда Голландия деб атай бошлаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top