08:10 / 06.10.2019
0
8662

Шотландия мустақиллиги учун маршда 200 мингдан кўпроқ киши иштирок этди

Фото: Andrew Milligan / PA / AP

Шотландия пойтахти Эдинбургда 5 октябрда мамлакатнинг Британиядан мустақиллигини қўллаб-қувватлаш марши бўлиб ўтди. Унда 200 мингдан кўпроқ киши иштирок этди. Юриш All Under One Banner (Барча бир байроқ остида) ҳаракати томонидан ташкиллаштирилган. 

Шотландия, Ирландия ва ҳаттоки Англия байроқлари билан бўлган одамлар шаҳар маркази бўйлаб юриб ўтишган. Улар “Нимани истаймиз? Мустақилликни!” деб ҳайқиришган, иштирокчиларнинг бош баннерида эса “Мустақиллик ҳозироқ” деб ёзилган бўлган.

2018 йилдаги шундай тадбирда 100 минг киши иштирок этганди.

Шотландия аҳолиси сўровномаларда мустақиллик бўйича янги референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлашмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никола Стержен айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, бунинг учун референдум ўтказилишини тартибга солувчи қонун қабул қилиш лозим. 

Охирги марта мамлакатда 2014 йилда референдум ўтказилган. Ўшанда аҳолининг 55 фоизи Британиядан ажралиш учун қарши чиққан.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top