Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Эрон газ лойиҳасида иштирок этишдан воз кечди
Фото: Flickr
Эрон нефть вазири Бижан Зангане Хитойнинг CNPC нефть-газ компанияси “Жанубий Парс 11” газ лойиҳасини ишлаб чиқишдан воз кечганини айтди. Бу ҳақда Shana агентлиги хабар берди.
"Ҳа, улар кетишди", деди вазир Хитойнинг CNPC компанияси лойиҳани тарк этдими ёки йўқми деган саволга жавобан.
Унинг қўшимча қилишича, энди “Жанубий Парс 11” лойиҳасини ишлаб чиқиш билан Эроннинг Petropars компанияси бир ўзи шуғулланади.
Жанубий Парс дунёдаги энг катта табиий газ кони. Эрон миллий нефть компанияси Франциянинг Total компанияси билан “Жанубий Парс”нинг 11-босқичини ривожлантириш бўйича 1 миллиард долларлик битим имзолаганди.
Total 2018 йил 20 августда АҚШнинг Эронга қарши санкциялари босими остида лойиҳадан чиқишини эълон қилди. Ўша йилнинг ноябрь ойи охирида CNPC “Парс 11” лойиҳасида Total ўрнини эгаллаганди.
Мавзуга оид
16:21
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
09:10
Ризо Паҳлавий Берлинда ҳужумга учради
19:53 / 23.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Трамп «яхши янгиликлар» ваъда қилмоқда, Эрон бўғоздаги кемаларга ҳужум қилмоқда
11:45 / 22.04.2026