Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди
Транспорт вазирлиги томонидан “Фарғона-Қизил Қия” йўналишида автобус қатновлари ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.
Йўналишнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда Қизил-Қия шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Мазкур йўналишда “Мansur Mirzohid” МЧЖ корхонаси юмшоқ ўриндиқли замонавий ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

“Фарғона-Қизил Қия” йўналиши масофаси деярли 37 км.тенг бўлиб, чипта нархи 7 минг сўм этиб белгиланди.

Қирғизистон томонидан эса йўналишга микроавтобуслар қўйилган бўлиб, Қизил Қия шаҳри автовокзалидан соат 09:00, 10:00, 14:00 ва 15:00 да Фарғона томон ҳаракатланади.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қирғизистонда суд Қамчибек Ташиевга енгил жазо тайинлади
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026