Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегараси бўйича музокаралар ўтказди
Фото: ТИВ матбуот хизмати
2019 йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир давомида томонлар демаркациянинг меъёрий-техник ҳужжатларини солиштириб чиқдилар ва уларни Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан тасдиқлашга киритишга келишдилар.
Учрашувда, шунингдек, ўзаро чегарада аэрофотосуратга олиш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари - Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Туркманистон Мудофаа вазирлигининг 5-сонли корхонаси раҳбари Мамед Мамедов тегишли Баённома имзоладилар.
Учрашув анъанавий илиқ ва дўстона муҳитда ўтди, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026