Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутат ташаббуси билан маҳаллада кутубхона очилди
Шу йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёш авлод ўртасида китоб мутолаасини тарғиб қилиш масаласи кўтарилган эди. Мазкур тадбирда давлат раҳбари «Барча раҳбарлар − Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак», деган эди.
Президентнинг мана шу ташаббусидан сўнг барча мактабларга янги адабиётлар, жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарлари, тарихий китоблар туҳфа этилиши урфга айланди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар билан ижодий мулоқотлар, суҳбатлар ўтказилмоқда.


ЎзЛиДеп партияси Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Лутфулла Убаев тумандаги «Ипакчи» МФЙ гузарида кутубхона ташкил этиш фикрини билдиргач, унинг фикрни маҳалла фаоллари ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Орадан кўп вақт ўтмай, кутубхона учун маҳалла гузарида алоҳида хона ажратилиб, китоб жавонлари жойлаштирилди.
Мўъжаз кутубхонанинг очилиши тадбирида МФЙ вакиллари, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича масъуллар, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар иштирок этди. Мазкур зиё масканига Лутфулла Убаев ўзининг шахсий кутубхонасидаги 400 дан зиёд китобларни совға қилди. Бугунги кунда маҳалла аҳолиси бўш вақтларини ушбу кутубхонада китоб ўқиш орқали мазмунли ўтказмоқда.


− Саховатли депутат Лутфулла Убаевнинг саъй-ҳаракатлари натижасида жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари жам бўлган катта хазинали кутубхонага эга бўлдик, деди «Ипакчи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам Тожиев. − Совға қилинган китоблар орасида анча илгари босмадан чиқарилган, лекин бугунги кунда китоб савдоси дўконларида мавжуд бўлмаган қимматли бадиий адабиётлар ҳам кўп экан. Маҳалла аҳли жуда хурсанд бундан.
− Китоб ўқиган инсондан ёмонлик чиқмайди. Уни мутолаа қилган инсон дунёни теран англайди, ўз олдига буюк мақсадлар қўйиб, юксак марраларга интилишига ишонаман, деди депутат жамоатчи ёрдамчиси Самаржон Назаров.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
08:45 / 10.06.2026
Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?
18:12 / 11.11.2025
Саида Мирзиёева Самарқандда янги Болалар кутубхонаси концепцияси билан танишди
14:13 / 10.11.2025
Навоийда энг кам — 489 та: ҳудудлар кесимида кутубхоналар
22:20 / 07.11.2025