Ўзбекистон | 09:16 / 08.10.2019
7828
2 дақиқада ўқилади

Қўшимча республика олимпиадалари рўйхати тўлдирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4306-сон қарорига 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига 2-илова

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказиладиган қўшимча республика олимпиадалари рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таклифлари асосида бошқа қўшимча фан олимпиадалари ташкил қилиниши мумкин.

Мазкур олимпиада ғолиблари ўқитувчилари тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг 80, 65 ва 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аввалги йил ўтказилган ҳудудлардан бошқа ҳудудларда ташкил этилади.”.

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказиладиган қўшимча республика олимпиадалари рўйхати ҳозирга қадар қуйидагича кўринишда эди:

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид