Жамият | 10:36 / 08.10.2019
14388
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда чет эл фуқаросига нисбатан жиноят содир этилди

Иллюстратив фото

Тошкентда чет эл фуқаросига нисбатан жиноят содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро С.Т. (1956 й.т. ишсиз) Афғонистон фуқароси (1989 й.т. МЧЖ раҳбари) Н.Г.га Юнусобод туманида жойлашган "Олой деҳқон бозори" АЖ ёнида қурилиш учун ер майдони ва Тошкент шаҳридан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 10 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 07.10.2019 йилда Бош прокуратура Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан фуқаро С.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид