Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тинчлик учун Нобель мукофотига асосий даъвогар маълум қилинди
Интернетда тинчлик учун Нобель мукофотига эҳтимолий даъвогарлар рўйхати пайдо бўлди.
USA Today нашрининг ёзишича, Nicer Odds букмекерлик ресурси мукофот учун асосий даъвогар сифатида БМТда нутқ сўзлаган 16 ёшли экофаол Грета Тунбергни эътироф этмоқда. Сентябрда унга “Тўғри турмуш тарзи учун” мукофоти топширилганди. Ушбу мукофот тинчлик учун Нобель мукофоти “муқобили” деб ҳам аталади.

Даъвогарлар орасида АҚШ президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Эфиопия ва Янги Зеландия бош вазирлари Абия Аҳмад ва Жасинда Арденнинг мукофотни олишга имкониятлари паст баҳоланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, қоидага кўра Нобель қўмиталари ҳеч қачон номзодлар номларини эълон қилмайди.
Швециялик Грета Тунберг БМТнинг иқлим бўйича саммитидаги нутқида сиёсатчиларни “қуруқ ваъдалар” беришда ҳамда экологик фалокатнинг олдини олишга ҳаракат қилмасликда айблаганди.
Мавзуга оид
10:53 / 24.12.2025
Грета Тунберг Лондонда Фаластинга бағишланган акцияда қўлга олинди
17:04 / 07.10.2025
«Аниқ айтаман: бу геноцид» — ёрдам флотилияси фаоллари Исроилнинг ноинсоний муносабатлари ҳақида гапириб берди
21:01 / 06.10.2025
Исроил Ғазога етиб боришга уринган Грета Тунберг ва бошқа фаолларни чиқариб юборди
14:05 / 05.10.2025