Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – ички ишлар вазирининг матбуот котиби лавозимига полковник Шоҳрух Камолиддинович Ғиёсов тайинланди.
Вазирлик сайтидаги хабарга кўра, Ш. Ғиёсов ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга.
Бундан олдин, ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбиддин Бурхонов бошқа тизимда раҳбарлик лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026